Бозорда аёллар кийимини сотаётган эркаклар

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратБозорда аёллар кийимини сотаётган эркаклар
Ali Amir Usmon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳалол касб қилиш ҳаммамиз учун фарздир. Аммо бозорларда эркакларнинг аёллар кийимини сотиб ўтирганини кўрамиз. Бу бир қарашда эркак кишига ярашмайдиган ишга ўхшаб кўринади. Шу жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ушбу ҳадис ўшандай эркакларга қарата айтилган.

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍرَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ إِذَا لَمْ تَسْتَحِي فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, одамларга етиб келган нубувват сўзларидан бири: «Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қилавер», деган гапдир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкни ҳам ўқинг.

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=30028.0