Эҳтилом бўлганда

СаволларМавзу: Турли саволларЭҳтилом бўлганда
furqatjon сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Аввало хайирли ишларингизга Аллоҳ баракот бeриб барчамизга амал қилгувчи илмларни зиёда қилсин амин. Баъзи ўринларда шароит шунақа бўлиб қоладики, эҳтилом бўлганда кийим ҳам ғусл қилгани ҳам шароит бўлмай қолиб, намоз пайти кeлганда кийимида нами турган пайтда нима қилинади? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Мусулмон киши бир намозни ўқигач кейинги намозни қандай ўқишнинг тараддудини кўриши керак. Худди сафарга чиқувчи киши иссиқ-совуқ кийимлари, пойафзалларини тайёрлагани каби намозга ҳам тайёргарлик кўриш керак бўлади. Кийимга келсак уни алмаштириб олиш осон, ғуслга келадиган бўлсак уялмасдан ғусл қилиш керак. Ҳаво совуқ ёки чўмиладиган жойнинг имкони бўлмаса, ғуслга таяммум қилиб, намозга таҳорат қилиб ўқилади. Шароит бўлиши билан ғусл қилиб олади. Валлоҳу аълам!