Ноинсоф тожирларга қарши

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратНоинсоф тожирларга қарши
SHERALI сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз уйимизга парда тиктириш мақсади бир таниш тикувчи билан келишдик ва эртаси куни керакли матоларни олгани аёлим билан тикувчи аёл бозорга боришди. Тикувчи аёл тўғри ўзининг танишларини дўконига олиб борибди. Тикувчи таниш бўлганлиги сабабли аёлим истихола қилиб бошқа дўконларни нархини кўрайлик дея олмабди. Ўша дўкондан керакли нарсаларни 1.600.000 сўмга олишибди ва ҳатто яна чамаси 800.000ча етмай қолибди. Шундан сўнг тикувчи билан аёлим ажралиб алохида кетишган ва аёлим текшириб кўриш учун атрофдаги бошқа дўконларни кириб кўрган ва ўзи савдо қилган дўкон жуда ҳам қиммат яъни икки, уч ҳатто баъзи бир нарсаларни тўрт баробар қиммат сотгани аниқлаган. Ҳисоблаб кўрилганда у дўконда 2.400.000 сўмга айланаётган нарсани нари борса жаъми 800.000-900.000 сўмга олса бўлар экан. Аёлим дархол дўконга қайтган ва дўкончиларга ноинсофлик қилганини айтиб, олган нарсаларини қайтариб бериб пулни қайтаришни талаб қилган. Савдогарлар эса «қимат сотмаганман, уларни моли билан меникини фарқи бор меники анча яхши» деб пулни қайтаришдан бош тортган. Аёлим ўзи Бенков колледжи ва К. Бехзод номидаги рассомлик ва дизайн институтин либос факультетини тамомлаганлиги сабабли матоларни яхши тушунишини айтган ва «юринг унда ўша дўконларга бориб солиштирамиз» деганда сотувчи бош тортган ва матони кесганини, кесилган матони сотолмаслигини важ қилиб яна пулни қайтаришдан бош тортган. Аёлим йўқса хўжайним билан келаман деса «керак бўлса ундан каттаси билан кел» деб жавоб қайтаришибди. Мен уларни олдига бориб Худо хоҳласа пулни қайтариб олишга кўзим етади, лекин саволим шуки мен уларга молини қайтариб бериб пулни қайтариб олишим шаръан жоизми? Бу менга харом бўлиб қолмайдими? Шу ишим билан тўғри қилган бўламанми? Илтимос жуда узун ёзганим учун маъзур тутгайсизлар, шунчаки масалани ойдин ёритиш учун тафсилотлари билан ёздим ва қимматли кўрсатмангизга мухтожман. Аллоҳ сиздан ва биздан рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда буни “Ғобни фохиш” яъни адолатсиз баҳолаш деб номланади. Бундай суратда олувчи молни қайтариб бериб пулини олишга 100% ҳақли ҳисобланади. Валлоҳу аълам!