Ҳалол таом истеъмоли

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҲалол таом истеъмоли
ali сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн хозирда чeт давлатда ўқияпман. Ётоқхонада яшаяман. Бу eрда ўзга диндаги боллар билан яшаяпман. Хонадошларим чўчқа гўштида тайёрланган маҳсулотларидан истeмол қилади. Саволим шундан иборатки булар билан бирга овқатланмаслигим кeракми? Овқат тайёрланадиган идишлар асосийси мeники, яъни идиш товоқларимни алоҳида қилиб олайми? Нима қилишга ҳам ҳайронман. Билмай ушбу гўштдан eб қўйган бўлса нима  қилиш кeрак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳар бир инсон атрофидаги кишилар дўсти, ота-онаси, қўшни-қариндош, касбдаги шериклари билан муомала қилаётганида уларни эҳтиромини ўз жойига қўйиши, улар азиз деб билган нарсаларини беқадр қилмаслиги керак бўлади. Шу билан бирга ўзининг эътиқодини, ибодатини, яхши кўрган нарсаларини қадрлашларини ҳам талаб қилиши керак. Ҳурмат ҳамма вақт бир тарафдан бўлмаслиги керак. Улар ҳам сизнинг динингизни хорлашмасин, риоясин қилишсин, сиз ҳаром деб билган нарсани сизга раво кўришмасин, сиз гуноҳ деб билган нарсани сизни олдингизда қилишмасин. Инсон ҳамма жойда ўзининг мавқеъини билиши ва билдириши керак. Валлоҳу аълам!