Турли саволлар

СаволларМавзу: Турли саволларТурли саволлар
Одилбек сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! 1). Онам туғилганларида қулоқларига Муқаддамхон деб азон айтилган экан, лекин хозирда ҳамма Муқаддасхон деб мурожаат этади, паспортларида ҳам Муқаддасхон деб ёзилган. Онамга бошидан азон айтиш керакми?
2). Дўстим касал бўлиб докторлар унга бир дарахтнинг баргини даволаш учун ишлатишни маслахат беришибди. У шу дарахтни кўп излаб факат бир қабристонда топибди. Қабристондан хеч нарса олиб бўлмайди деган гапни эшитган экан. Қабристондан бирор нарса олиш жоизми? Аллоҳ килаётган савоб ишларингиз учун ажрини кўпайтириб берсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Шарт эмас.
2). Пулга арзийдиган нарса бўлса, ўша қабристонни (вақфни) қараб турадиган одами билан келишиб сотиб олинади. Пулга арзимайдиган ҳақир нарса бўлса, қабристондан олса бўлади.
Валлоҳу аълам!