Тажвиддан саволларим

СаволларМавзу: Қуръони КаримТажвиддан саволларим
Hadisa.1 сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар Қуръон.уз сайтига қандай савол бeришни билмадим.
Шунинг учун сизларга мурожат қилаяпман.
1). Соф сураси 14 оятда “ҳавариййина” ва Қиёмат сураси 40 оятда “юҳйиял мавта” дeган жойларида қандай қоида бор? Ман тижвид китобларида “биҳи”дан сўнг шу қоидани кўрганман, лeкин бунақасини кўрмаганман.
2). Мишари рошид қироатида қуйидаги сура оятларида вақф қилмоқда; “Ҳадид” сураси 21-оятда “вал ард” дeган жойда вақф. “Қияма” сураси 11-оятда “Кала” дeган жойда вақф. “Иншиқоқ” сураси 15-оятда “Балаа” дeган жойда вақф. Бу жойларда вақф бeлгилари юқку, вақф қилиш жоизми?
3). “Мужодала” сураси 18-оятда “Аннаҳум аъла шай” дeб вақф қилса бу eрда қандай қоида ишлайди? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). «Ҳаваариййиина» калимасида “йа” ҳарфида набр, яъни урғу билан ўқиш бор. Бошқача қилиб айтганда, “йа” ундошини “лин” сифати билан ёки чўзиқ айтишдан сақланиш учун уни “нг” талаффузида бироз куч бериб, қаттиқроқ айтиш керак. «Йуҳйийа» калимасида махсус бир қоида йўқ, фақат “йа” ундоши такрор келгани учун уларни киришитириб юбормай, аниқ, алоҳида айтишга эътибор бериш тавсия қилинади.
2). Вақф белгилари мусҳафларда турлича қўйилади, чунки бу уламоларнинг ижтиҳоди асосида белгиланади. У киши ўқиётган мусҳафда ўша жойда вақф белгиси бўлиши ёки устоздан шундай таълим олган бўлиши ёхуд ўзи ҳам илмли одам, ўша ерда вақфни жоиз деб билиб шундай ўқиган бўлиши мумкин. Сизга ўзингиз ўқиётган мусҳафлардаги белгиларга амал қилиб ўқишни тавсия қиламиз.
3). У ерда мадди лин ориз бор, уни 2, 4, 6 ҳаракат чўзиш мумкин. Валлоҳу аълам!