Ернинг ҳукмини олган нарсалардаги нажосат

СаволларМавзу: Турли саволларЕрнинг ҳукмини олган нарсалардаги нажосат
Zuhra сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ер ва ер ҳукмини олган нарсалар қуриши билан нажосатдан пок бўлишини билиб олдим. Раҳмат жавоб учун. Ушбу (http://savollar.islom.uz/33904/) линкдаги саволда қуригандан нажосат кетади дейилган экан. Бу қандай ҳолатларга тегишли?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Нажосатлик ҳукми кетиб, ўша нажосат теккан жой пок ҳисобланади. Нарсаларнинг покланиши ўзига қараб турлича бўлади. Сирли ва шиша идишлар 3 бор ювиш ила, ўзига шимиб оладиганлар 3 бор қатрон қилиш билан, латта каби матолар 3 бор ювиб 3 бор сиқиш билан, ер-пол-кафел кабилар теккан нажосат қуриши билан пок бўлади. Валлоҳу аълам!