Пайғамбаримизни тушда кўриш

СаволларМавзу: Турли саволларПайғамбаримизни тушда кўриш
Shaxlo сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўргим, у зотнинг сийратларини тасаввур қилгим кeлади. Уларни тушда кўриш учун дуолар бор экан. Булар қандай дуолар?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Одатда ким бирор кимсани севса, доим у ҳақида ўйласа, қилган амалларини бирортасини ҳам бажаришга ҳаракат қилса, тушларида ҳам ўша кимсани кўрадиган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун ҳам у зотни севиш, севиш учун у зотни ким эканликларини кўпроқ таниш, суннатларини ўрганиб унга амал қилиш керак бўлади. Шунинг учун муҳаддис олимлар доимо тушларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қиладилар. Валлоҳу аълам!