Кибр ҳақидаги ҳадис

СаволларМавзу: ҲадисларКибр ҳақидаги ҳадис
muslima сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир киши либоси ва сочини жингалагига маҳлиё бўлиб кeтаётганда eр ютиб юборди, энди қиёматгача ютилиб ёки тушиб боради мазмунидаги ҳадисни топишга ёрдам бeрсангизлар. Ва у саҳиҳми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳадис саҳиҳ.

عَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، أَنَّ أَبَاهُ حَدَّثَهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَا رَجُلٌ يَجُرُّ إِزَارَهُ، خُسِفَ بِهِ، فَهْوَ يَتَجَلَّلُ فِي الْأَرْضِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. تَابَعَهُ يُونُسُ عَنِ الزُّهْرِيِّ

Солим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинадики, отаси унга шундай сўзлаб берибди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши изорини судраб кетаётган эди, уни ер ютди. Энди у қиёмат кунигача ерга кўмилиб бораверади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!