Қуръа

Abdulloh сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Жохилий қуръа билан исломий қуръа ўртасида қандай фарқ бор? Мисол учун: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор сафарга чиқишларидан олдин ўз аёлларини йиғиб, қуръа ташлаганликлари ҳақида ўқиганман. Лекин жохиллик даврида ҳам қуръа ташлаш бўлганлиги ҳақида хабарлар бор?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Исломда қуръа адолатни собит қилиш учун жорий қилинган. Яъни мубоҳ бўлган ишда бир насага бир неча даъвогар бўлиб қолганида бирини бошқасидан устун кўрмаслик учун жорий қилинган. Бунда ҳеч кимнинг ҳаққини поймол қилиш деган нарса йўқ. Жоҳилият қуръасида эса даъвогарлар лойиқ-лойиқ эмаслиги, вожиб ёки ҳақлиги эътиборга олинмасди, ҳатто тақдирга дахл қилиш даражасида эди. Ислом эса лойиқликни, вожиб ҳақни ўз эгасига бериб, мубоҳ ишлардагина адолатсизликдан сақланиш учун буни жорий қилган. Валлоҳу аълам!