Намозга оид саволларим

СаволларМавзу: ИбодатларНамозга оид саволларим
Saidjahon сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мени бир нечта саволим бор эди.
Белимда грижам бор баъзида оғриқ пайдо бўлиб ўтиришни ҳам иложи бўлмай қолади. Шундай пайтда намозни қай ҳолатда ўқисам бўлади?
Бизни шахардаги масжидлардаги намоз вақти ҳар хил белгиланган. Баъзи вақтларда намозни уйда ўқийман, шунда қайси вақтга тўғрилаб ўқисам бўлади?
Уйим масжиддан узоқроқда азон айтса эшитилмйди. Намоз бошлаш учун азон эшитилмаса ҳам вақтга қараб ўқиса бўладими?
Тахорат қилиш амалларини кетма кетлиги алмашиб қолса ҳам тахорат ўрнида ўтадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Тик туриб имо-ишора билан ўқийсиз.
2). Намознинг вақти кирган бўлса бўлди.
3). Бўлади.
4). Ўтади. Валлоҳу аълам!