Намоз ўқимаган киши

СаволларМавзу: АқийдаНамоз ўқимаган киши
Bilolxon сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир биродарим намоз ўқимаган киши мусулмон бўлмайди дeб айтди. Мeн бу гапга жавоб бeролмадим, чунки бу ҳақида эшитмаган эдим. Шу гап тўғрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Намоз ўқимаслик икки хил бўлади. Бири намозни фарзлигини тан олиб, диннинг устуни эканлигига иқрор бўлиб, нафси бузуқлиги учун ўқимаётганини тан олиб ўқимаслик. Бундай одамни мусулмон фосиқ дейилади. Иккинчиси Аллоҳ фарз қилганини инкор қилиб ёки “Қалб тоза бўлса бўлди, намоз ўқиш шарт эмас” деб ўқимаслик. Бундайлар тезда тавба қилиб, иймонини янгилаб олиши керак.  Валлоҳу аълам!