Қуръондан нотўғри иқтибос келтирса

СаволларМавзу: Турли саволларҚуръондан нотўғри иқтибос келтирса
Азамат чуст сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, хозир одамлар кўп нарсаларни билиб билмасдан Қуръонда ёзилган ёки айтилган мана ҳамаси зоҳир бўляпти дейдиганларни кўп учратамиз. Баъзи гаплари тўғри бўса ҳам бу Қуръон эмас ҳадис китобларида ёзилган, масалан 11-сентябрь воқеалари, Гагаринни коинотга учиб биринчи айтган гаплари каби баъзи оятларни маносини таржима қилиб шу майда ишларга тўғирилашга уринади. Буни баъзи бир одамлар кўриб ёки эшитиб исбот келтир дейилса шунақа видео ёки МР3ларни кўрсатишади. Шу билиб билмасдан ҳадисни Қуръонга алмаштириб ёки ҳозирги майда воқеаларни Қуръонда келтирилган дейишликни ҳукми нима? Шуларга ишониб бошқа одамлар ҳам билмасдан айтиб қўйса диндан чиқиб қолмайдими? Шунақа гапларни баралла 100 фоиз ишонч билан айтган одамларни эшитиб баъзида нима дейишни ҳам билмаймиз. Бирон нима десак бу видеороликлар ишончли эмас муаллифиниям тайини йўқ бу нарсаларда эҳтиёт бўлинг десак Қуръон оятларини инкор қилманг у бўласиз бу бўласиз деб мутакаббирлик қилиб ҳам қўйишади.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бошқа дин вакилларининг нозил қилинган китоблари дунёпарастлар томонидан ўзгартирилди. Алалоқибат афсона ва ботиллар аралашган китобга айланди. Қуръонни эса Аллоҳ таоло қиёматгача сақлашни зиммасига олган. Бошқа диндагилар аввалда оятларни қайсидир воқеъаларга боғлашни, ҳикоялар тўқиб “бу ҳадисдан” дейишни оммага тарқатишади. Мусулмонлар оятда бор экан, ҳадисда бор экан деб фахрланишни бошлагач “бу афсона ёки тўқима ёки сенларни ҳам китобларинг тўқилган” деб мусулмонларни устидан кулишни бошлашади. Шунинг учун мусулмон аввалда ҳам кейинда ҳам ғафлатда бўлмаслик керак. Шунинг учун бирор ишончли олим орқали ўз тасдиғини топса, айтиб тасдиғини топмаса тарқатмаган яхши. Валлоҳу аълам!