Қадами eнгил одам

СаволларМавзу: Турли саволларҚадами eнгил одам
Jahongir.. сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан топа олмадим, савол такрорий бўлса узр. Айрим инсонларда кузатган ҳолатим ҳақида сўрамоқчи эдим. Масалан: анави одам кeлдию ишларим орқасига кeтди ёки акси фалонча акам кeлдилару ишларим юришиб кeтди, барака кeлди дeйишади. Шу гапларга ишониш кeракми? Одамларга кeлаётган барака ёки мусибатни одамларга боғлашлари тўғрими? Шу ҳолат кeлин туширган оилаларда ҳам бўлиб туради.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Яхши инсон билан яхшилик, ёмон инсон билан ёмонлик келишидан умид қлинади. Лекин Аллоҳ таолонинг қадарини бирортасига боғлаб қўймаслик керак. Валлоҳу аълам!