Фарз намозида саждада дуо қилиш.

СаволларМавзу: ИбодатларФарз намозида саждада дуо қилиш.
Abdulloh сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум!

Ҳурматли зикр аҳли, Сизлардан шуни сўрамоқчи эдимки, нафл намозларидан ташқари, асосан бомдод намозининг фарзидаги охирги ракатида бўладиган сажда пайтида ўз эҳтиёжларимизни (шариатга зид бўлмаган эҳтиёжларимизни) Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилсак бўладими ? Намоз тартибини бузиб қўймаймизми ?

Сажда вақтида Аллоҳ таолога энг яқин вақт бўлади деб кўп эшитганмиз, шу учун шу саволни бермоқдамиз.

Жавобингиз учун олдиндан рахмат !!!

&нбсп;

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Фарз намозларининг саждасида охиратга таъллуқли нарсаларни сўранг. Ҳанафий ва ҳанбалий мазҳабига асосан Қуръонда ворид бўлган дуолар билан дуо қилиш тавсия қилинади. Фуқаҳолар “мени фалончига уйланишимни насиб қилгин” деса намоз бузилади деганлар. Валлоҳу аълам!