Шу тўғрими?

Абдурашид сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, телеграмдаги канал учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин. Яқин кунларда дадамдан айрилиб қолдим, жойлари жанатдан бўлсин. Дадам ётган хонани чироғини ўчираман десам опам “майит чиккан хонани чироғини 40 кун давомида асрдан кейин ўчириб бўлмайди” деди. Шу тўғрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Нодонлик ҳам эви билан бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламинг замоналарида электр ҳам кўп хонадонарда шамчироқ ҳам бўлмаган. Бундай эътиқодда бўлиш нотўғри. Валлоҳу аълам!