Фарз амал

Ey Aish сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Муҳатарам устозлар Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин. Саволим шундай: Масалан кимдур ўқитувчилик ёки дизайнeрлик касби бўйича таълим олган институтини битирган бўлса, ўша касби фарзи кифоя ўша аёлнинг бўйнига фарзи айн бўладику. Агар ўша аёл ўзини оиласига бағишласа ва уйда ўзи учун Аллоҳнинг динида собит туриш учун ва фарзандаларига таълим бeриш учун илм олса, ҳалиги институтда олган илмини ишлатиб ишламаса яъни ўзи учун умматнинг зиммасидаги фарзи кифоя бўлган фарзи айнни олган эдику, ана ўшани бажармаса бўладими? Яъни ўзини оиласига бағишласа ишламаса ва ўзи учун илм олиб уйда фарзандлари тарбиясида бўлса фарзи айнни тарк этиб яъни касби бўйича ишламай гуноҳкор бўлиб қолган бўлмайдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Мутлоқ ҳолда фарзи айн ҳам фарзи кифоя ҳам эмас. Ҳолатга қараб фарзлиги аниқланади. Аслида соғлом, жамиятга фойдали ва тўғри эътиқоддаги фарзандни тарбиялаш аёл кишининг вазифасидир. Валлоҳу аълам!