Ушр ҳақида

Murodjon сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Фермерлардан ижарага ер олиб мош, ловия ва бошқа экинлар экиб хосилни  йиғиштириб олганда, ушр беришдан олдин ижара ҳақи, ишчи хизматчиларнинг иш ҳақлари, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар чиқарилиб сўнгра ушр ҳисобланадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Фиқҳий китобларимизда сиз айтган ҳаражатларни чиқармасдан ушр берилади дейилган. Ҳозирга кунда у ҳаражатлар жуда кўпайиб кетгани учун фуқаҳоларимиз ўндан бир ўрнига йигирмадан бирини беришни тавсия қилишади. Валлоҳу аълам!