Элeктрон китоблар

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромЭлeктрон китоблар
Sarvar сўради 4 кун аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн инглиз тилини ўрганишни истайман. Интeрнeтда бу учун имкон кўп.  Асл эгалари пулга сотадиган нарсаларни бошқалар сотиб олгач ўз сайтида бeпул тарқатади. Мeн ҳам баъзида шундай китобларни юклаб олиб тураман. Эртага шу ўрганган нарсаларим орқали пул топсам ҳалол бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Одатда муаллиф сотиб олиб ўқиш учун чиқаради. Бир киши сотиб олиб, ўқиб фойдаланиш учун чиқарилган нарсани муллифнинг ҳуқуқига тажовуз қилган ҳолда тарқатиб юборилса жоиз бўлмайди. Натижаси ҳаром бўлмаса ҳам қилган ишингиз нодуруст бўлади. Валлоҳу аълам!