Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаришталар инсон кўзига кўриниши мумкинми?

08:17 / 13.10.2017 | azizbek | 6080

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳ умрини зиёда қилсин онам 5 вақт намоз ва Қуръон ўқийдилар. 3 ойча аввал менга бир сухбатимизда айтдиларки, мен баъзи жойларга борсам ёки баъзи уйларга кирсам масалан, қариндошлар, қўни-қўшнилар ва ҳоказо ўша ерда фаришталар бор-йўқлиги билинади. Улар елкаларида қаноти бор ёш болалар шаклида менга кўринади дедилар. Саволим шундан иборатки, онамнинг кўзига кўринаётганлар ҳақиқатда фаришталарми? Умуман фаришталар инсон кўзига кўриниши мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Улар юзга-юз фаришталар эмас. Онангиз намоз ўқиш, Қуръон ўқиш билан бирга эътиқодий масалаларни ҳам ўрганишга ҳаракат қилсинлар. Онангиз айтган сиймолар насороларнинг ибодатхонасида чизилган сиймолардир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat