Аёллар ва эркаклар

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушАёллар ва эркаклар
Farruh сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, баъзи ҳолларда бизнинг аёлларимиз аёлликларига бориб кўп хато ишлар қилиб қўйишади. Ҳижобга киришадику аммо бошқа аёлларга ва мода кетидан тақлид қилишади. Баъзи бир аёллардан эса ҳатто биз эркакларнинг уят ориятимиз кучлироқ. Нега биз эркаклар Қуръон, ҳадислар ва Пайғамбарлар ҳақларида қизиқиб кўп ўқиймиз аммо аёллар факат психология, романтика каби ҳар хил бўлмағур нарсаларни қизикиб ўқишади? Саволим: Аёллар солиҳалик, иймон ва тақво каби улуғ неъматга эришишлар учун қандай йўл тутиш керак? Қандайдир китоб борми уларни буткул ўзгаришларига сабаб бўладиган? Қуръонни ҳали ўқиб тушунишмаябди. Олиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Эрлари шу нарсаларни талаб қилиши керак. Чунки ҳар бир нарса талабга қараб бўлади. Эрлар ширин таом талаб қилгани учун тўгаракларга бориб овқат ва ширинликлар пиширишни ўрганишади. Эркаклардаги тақвога бўлган ўша талаб овқатчалик бўлганида эди, аёллар шунга ҳам ҳаракат қилишар эди. Валлоҳу аълам!