Нафл қазо намозлар рўза

СаволларМавзу: ИбодатларНафл қазо намозлар рўза
Samandar сўради 4 кун аввал

Ассалому алайкум! Мени ёшим 34да, намоз ўқишни 6 ой олдин бошладим. Тўлиқ бажариб келишга ҳаракат қиляпман. Бугунги кунларда нафл ва қазо рўзалар тутяпман. Нафл ва қазо намозлари ҳам ўқияпман.
1- Рўзага сахарлик қилиш учун турганимда, бомдод намози вақтидан анча олдин туриб, сахарликдан олдин 4 ракат тахажжуд намози ўқияпман. Сахарликдан кейин бомдод намози вақтигача қолган вақтда қазо бомдод намози ҳам ўқияпман. Тўғри қиляпманми?
2-Мухаррам ойидаги Ашуро рўзаси кунларидан бошқа кунлар ниятда мухаррам ойи рўзаси деб ният қилдим, қазо рўза жойига ўтадими? Қазо рўзаси тутганда куч етганчами ёки аниқ саноқ билан тутиш керакми?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Тўғри қиляпсиз. Аллоҳ бардавом қилсин.
2). Қазо учун алоҳида қазо деб тайин қилиб ният қилиш керак. Саноғини имкон қадар билиб, қолиб кетмадимикин деган гумондан халос бўладиган даражада тутиш керак.
Валлоҳу аълам!