Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Орқали одам" дейишади

05:56 / 18.10.2017 | Абдурашид | 4327

Ассалому алайкум! Устозлар, бу орқали одам дейишади. У ўзи ким, қанақа одам бўлади? Шу тўғрисида тушунча беринглар илтимос. Аллоҳ рози бўлсин раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жинкаш. Яъни жинлар билан алоқада бўладиган одамга айтилади. Ҳозирги кунда кимдан одатдан ташқари иш содир бўлса ҳамма уни Аллоҳни дўсти, дуоси мустажоб деб ўйлайдиган бўлиб қолишди. Фолбин, мунажжим, жинкаш кишилар эса, халқ орасида энг мўътабар кишилар бўлиб қолишди. Одамлар қиладиган ишларининг маслаҳатини ва тўйларини ўшаларга қараб белгилайдиган бўлиб қолишди. Ҳолбуки Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги меъёр, шариат-соф эътиқоддир. Ҳатто ўшандайларни бирортаси осмонда учиб юрган тақдирда ҳам эътиқоди шариатга мувофиқ бўлмаса, унга аҳамият берилмайди. Сўфи Аллоҳёр ҳазратлари ўзларининг “Саботул ожизийн” китобларида мусулмон кишининг эътиқодини баён қилиб: Ақийда билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса, елдур. Шариатсиз киши учса ҳавоға, Кўнгил қўйманг анингдек худнамоға. Ҳавоға учса монанди чибиндур, Ани ҳодий дема шайтони диндур. Шариатсиз киши гар ютса ўтни, Ҳаво ўртасида минса булутни. Қачон топғон эрур қурбат идини, Валий билманг тақи андоғ кадини. Бўлубдур мундоғ ишлар кофирийдин, Нечукким бўлди сеҳри Сомирийдин. Эшитгил бул, ки Фиръавн амридин Нил, Қуйидин юқориға оқди беқийл. Муни билгилки Ҳиндустонда ҳоло, Учарлар кофири санноси боло. Шариат ҳукмин этмай истиқомат, Таажжуб ишлари бўлмас каромат. – деганлар. Қиёмат яқинлашган сари ўзларини пайғамбар деб чиқувчилар, шайтонлар билан иш тутиб одамларни ҳайратга соладиган ишларни қилувчилар кўпайишади ва охири Дажжол чиқади. Аллоҳ таоло унга одамларни адаштириш учун ғайритабий қобилятларни ҳам берган. У инсонларни ўзига ибодат қилишга чақиради. Иймони заиф одамлар иккиланиб қолган вақтда хоҳласаларинг сенларни ота-оналарингни тирилтириб бераман – дейди. Улар “агар шундай қилсанг сенга иймон келтирамиз” дейишади. Дажжол буйруқ беради шайтон ва жинлар уларнинг ота-оналари суратига кириб олдиларида намоён бўлишади. Шунда улар Дажжолга иймон келтириб унга ибодат қилишади.

عن أبي أمامة الباهلي رضي الله عنه قال النبي صلى الله عليه وسلم عن الدجال : " وَإِنَّ مِنْ فِتْنَتِهِ أَنْ يَقُولَ لأَعْرَابِيٍّ أَرَأَيْتَ إِنْ بَعَثْتُ لَكَ أَبَاكَ وَأُمَّكَ أَتَشْهَدُ أَنِّي رَبُّكَ ؟ فَيَقُولُ : نَعَمْ . فَيَتَمَثَّلُ لَهُ شَيْطَانَانِ فِي صُورَةِ أَبِيهِ وَأُمِّهِ فَيَقُولانِ يَا بُنَيَّ اتَّبِعْهُ فَإِنَّهُ رَبُّكَ " رواه ابن ماجه

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида сўзлаб: “Уни фитнасидан бири аъробийга қараб “Агар ота-онангни тирилтириб берсам мени роббинг эканлигимга гувоҳлик берасанми” дейди. У “Ҳа” дейди. Шунда икки шайтон ота-онаси суратига кириб: “Эй ўғилчам уни ортидан эргаш, у сенинг роббингдир” дейишади”. Ибн Можа ривояти. Ҳақиқий иймони бутун кишилар эса бундай бўлишини хабарини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берганлари учун иймонлари янада зиёда бўлади.

أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا حَدِيثًا طَوِيلًا عَنِ الدَّجَّالِ، فَكَانَ فِيمَا يُحَدِّثُنَا بِهِ أَنَّهُ قَالَ: يَأْتِي الدَّجَّالُ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْهِ أَنْ يَدْخُلَ نِقَابَ الْمَدِينَةِ، فَيَنْزِلُ بَعْضَ السِّبَاخِ الَّتِي تَلِي الْمَدِينَةَ، فَيَخْرُجُ إِلَيْهِ يَوْمَئِذٍ رَجُلٌ وَهْوَ خَيْرُ النَّاسِ أَوْ مِنْ خِيَارِ النَّاسِ، فَيَقُولُ: أَشْهَدُ أَنَّكَ الدَّجَّالُ الَّذِي حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثَهُ، فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَرَأَيْتُمْ إِنْ قَتَلْتُ هَذَا ثُمَّ أَحْيَيْتُهُ، هَلْ تَشُكُّونَ فِي الْأَمْرِ؟ فَيَقُولُونَ: لَا. فَيَقْتُلُهُ ثُمَّ يُحْيِيهِ، فَيَقُولُ: وَاللهِ مَا كُنْتُ فِيكَ أَشَدَّ بَصِيرَةً مِنِّي الْيَوْمَ. فَيُرِيدُ الدَّجَّالُ أَنْ يَقْتُلَهُ فَلَا يُسَلَّطُ عَلَيْهِ

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида бизга узоқ сўзладилар. Бизга айтганларининг ичида шундай деганлари ҳам бор эди: «Дажжол Мадинанинг ташқарисидаги шўрхоклардан бирига келади – ҳолбуки, унинг Мадинага кириш йўлларига келиши ҳам ҳаром қилинган. – Ўша куни унинг олдига одамларнинг энг яхшиси [ёки одамларнинг энг яхшиларидан бири] бўлмиш бир киши чиқиб: «Гувоҳлик бераманки, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга сўзлаб берган дажжолсан», дейди. Шунда дажжол (бир одамни кўрсатиб,) «Агар буни ўлдириб, кейин тирилтирсам, нима дейсизлар? Бу ишга шак қиласизларми?» дейди. Улар: «Йўқ», дейишади. У уни ўлдириб, сўнгра тирилтиради. У уни тирилтирган заҳоти (бояги яхши одам): «Аллоҳга қасамки, сен ҳақингда бугунгичалик аниқ ишончга эга бўлмаганман», дейди. Дажжол уни ўлдирмоқчи бўлади, лекин унга ғолиб кела олмайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat