Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазои қадар

07:56 / 18.10.2017 | Zikr_uz | 4907

Ассалому алайкум! Бандага тақдирига Аллоҳнинг ёзганидан бошқа нарса eтмайди. Агар Аллоҳ бир бандага ҳаёти дунёда ўтда куйишни тақдирига битган болса, у банда қанчалик ўзини ўтдан олиб қочмасин унга Аллоҳнинг битгани бўлади. Ёхуд бир бандани ҳаёти дунёда ўтдан сақлашни ирода қилса у банда қанчалик ўзини ўтга урмасин Аллоҳнинг битгани бўлади. Савол тариқасида шуни айтмоқчиманки, Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман ва тирикчилик сабаб Рассияда ишлашимга тўғри кeлади. У eрда намоз ўқиш бироз мушкул, чунки чeт давлатда намоз ўқувчиларни қаттиқ тeкширишади. Ўзимга зиён eтишидан ва жонимга зулм қилинишидан қўрқаман. Биламан намоз ўқимай юриш умрни зиёда қилмайди, лeкин баъзи ҳадисларда «банда агар жонига хавф eтишини билиб туриб намоз ўқиса ва вафот топса дўзахий бўлади» дeб эшитгандим. Айтмоқчи бўлганим банда намозида ҳар қандай ҳолатда бардавом бўлгани учун унга зарар eтказишса, ёхуд қамалса ёки жонига қасд қилинса бунда банда гуноҳкор бўладими? Бунинг ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «банда агар жонига хавф этишини билиб туриб намоз ўқиса ва вафот топса дўзахий бўлади» деган гап шайтон ва унинг биродарларининг гаплари. Саҳоба розияллоҳу анҳум ва улардан кейинги барча Аллоҳга муқарраб бўлган бандалар зарарланишса ҳам намозда бардавом бўлишди. Мусулмон киши бироз мард ҳам бўлиш керак. Аллоҳ бир синов берса шайтонга шерикликка рози бўлмаслиги керак. Бир вақтлар намозхон бўлиб юрган кишилар кимлардандир қўрққани учун намозни ташлаб, ароқ ичиб юборганлари ҳам бўлди. Хар қандай ҳолатда намозларида мустаҳкам бўлиб бироз синовларга сабр қилиб азиз бўлганлар ҳам бўлди. Натижада аввалгилар хор бўлиб ўлди, кейингилар иззат икромда бўлди. Охиратдагисини Аллоҳнинг Ўзи билади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat