Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васвасага қарши

10:30 / 21.10.2017 | AbdulSami | 5266

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволимни такрорлаб мурожат қиляпман. Мени 1,5 ойдан бери кучли васваса қийнамоқда. Аллоҳга қарши ва умуман хар бир яхши амалга қарши исён этишга чорламоқда. Вазият нақадар жирканчли тус олганини сизга хавола этганимда балки саволим ота манфурлигиданми сиздан жавоб ололмадим. Васвасага қарши бирон оят ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиб дам солган дуолари бўлса айтиб юборинг илтимос. Холим жуда танг. Мени ичимда бир товуш тинимсиз васваса қилиб турибди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Васвасанинг аввалги давоси васвасага жавоб қайтармасдан уришдан қочган одамдек фақат “Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм”ни такрор-такрор айтаверишдир. Ёлғиз қолмай кўпчилик ичида юриб чалғиш керак. хаёл келиши билан яна эътибор бермай “Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм”ни айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat