Ривоят ростми?

Eldorbek сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар шу ривоят ростми?

Узумдан тайёрланган шароб

&нбсп;

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бир Християннинг уйида меҳмон бўлдилар.

Мезбон меҳмонга узум тақдим қилди. Ҳазрати Али узумни еб бўлгач, мезбон узумдан тайёрланган шаробни олиб келди.

Ҳазрати Али: «Бу ҳаромдир» дедилар.

Християн мезбон: «Мен сиз мусулмонларга хайронман, узумни ҳалол дейсизлару шаробини ҳаром ваҳолангки шароб узумдан тайёрланади» деди

Ҳазрати Али: Аёлинг борми?

Християн: ҳа, бор.

Ҳазрати Али: Қизингчи, қизинг ҳам борми?

Християн: Ҳа, у ҳам бор.

Ҳазрати Али: Иккисини ҳам чақир, бу ерга келишсин дедилар. Аёли ва қизи келгач Християнга қарата: Бу қиз онасидандир, лекин кўраяпсанки Аллоҳ сенга онасини ҳалол қилиб, қизини ҳаром қилган.

Християн шу захотиёқ: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, Муҳаммад эса Унинг қули ва элчисидир, сиз эса унинг халифасисиз» деб қўлларидан ўпиб иймон келтирди ва буни эълон қилди.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Буни бўлган ёки бўлмаганлигини аниғини билмаймиз. Али розияллоҳу анҳу билан бўлмаганлиги аниқ. Валлоҳу аълам!