Хикоя

Каримов сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Шу воқеа ростдан бўлганми?

УЛАР УЙ ҲАМ ҚУРАДИЛАРМИ?

Нуҳ алайҳиссалом замонида инсонларнинг умри узун бўлган экан. 800-1000 йил умр сурар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
— Нимага бунча йиғлайсан. Аллоҳу таолонинг тақдири шундай экан.
— Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман.
— Унда нимага йиғлаяпсан?
— Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
— Боланг неча ёшда эди?
— 275 ёшда эди.
— Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
— Жиддий айтяпсанми?
— Албатта.
— Аллоҳ, Аллоҳ, улар уй ҳам қурадими?
— Ҳа, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
— Мен уларнинг ўрнида бўлсам, чодиримнинг қозиғини ҳам ўзгартирмасдим

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Саҳиҳ ҳадисларда бундай ривоят келмаган. Валлоҳу аълам!