Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон сустлашиши

12:17 / 29.10.2017 | Файзуллох | 7743

Ассалому алайкум! Иймоним сустлашиб кетяпти номоз ўқимай қўйдим. Эътиқод ва иймонимни қаердан излай? Мен ва менга ўхшаганларга дуо қилинглар азиз устозлар!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биринчидан ҳаромдан сақланинг. Ҳар бир нарсани ўз хусусияти бўлганидек ҳаромларнинг хусусияти одамни ибодатдан узоқлаштиради. Саҳоба розияллоҳу анҳум ва улуғ зотларнинг тарихларини ўқинг. Ҳар бир инсонни Аллоҳ таолога чақириб, гуноҳдан огоҳлантирадиган дўсти, устози бўлиши шарт. Бирор балога мубтало бўлишдан аввал ўзингизни ўнглаб намозни бошланг. Ўзи аслида бенамозликдан ортиқ бадбахтлик йўқ. Одамлар бало деб биладиган балоларга мубтало бўлишдан олдин чорасини кўринг. Аллоҳ ҳидоят қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat