Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўйдан олдинги муносабат

15:53 / 29.10.2017 | Bekzod | 8547

Ассалому алайкум! Зино ишни катта гунохлигини ҳамамиз яхши биламиз. Йигит ва қиз ақд-паймон қилса ва уйдагилар ҳам рози бўлса, лекин тўй қилишга қурби етмайроқ турса, йигит ва қиз тўйи бўлгунча ўпишса ёки қучоқлашса булар ҳам катта гуноҳми? Лекин булар севишганлар ўртасида бўлиб турадиган нарсаку? Бу ҳақида нима дейиш мумкин? Бу ишлар хамманинг бошидан ўтади, бунда биз ёшлар нима қилишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу севишганларни эмас, балки фосиқлар ўртасида бўладиган ишдир. У ҳам зино ҳисобланади. Тўй бўлиши аниқ бўлса никоҳлаб олиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat