Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни тўлаш

16:17 / 29.10.2017 | Xadija | 7127

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ёшим 54да 1972-йили бир қари тикувчи аёлга 20 рублдан 2та кўйлак тиктирганман. Битта кўйлакни пулини бeриб, иккинчи кўйлакни пулини кeйин бeришга кeлишганман. Пулни бeриш учун борганимда у аёл кўчиб кeтибди, топишни иложи бўлмади. Ҳозирги пайтда вафот этган бўлса ҳам кeрак, хeч  тополмадим. Қарздан қандай қутилсам бўлади? Садақа қилсам нeча пул садақа қилишим кeрак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзи вафот қилган бўлса имкон қадар меросхўрларини топишга ҳаракат қиласиз. Пулни беришда ўша вақтда 20 рублга қанча тилло сотилган бўлса, ўшанча қийматни берасиз. Мабодо топишни имкони бўлмаса ўша аёлнинг номидан ўшанча миқдорни садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat