Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушунарли, лекин тушуниб бўлмас ҳолатлар

09:40 / 01.11.2017 | TEMUR | 4029

Ассалому алайкум! Қайсидир имом хатиблар маълум масалаларда (закот садақа ва шунга ўхшаш) Аллоҳни қарздор қилинг деган мазмунидаги гапларни гапиришади. Ахир саломат юришинга, ишлашга қувват берган ва яна кўп неъматларни берган Аллоҳку. Қандай қилиб банда Уни қарздор қилиш мумкин? Ақли расо киши буни мумкинмаслигини аниқ билади. Айтингчи бу хақида имомларга эътироз билдириш ўринлими ёки улар бунга хақлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Муззаммил” сураси 20-оятида марҳамат қилади:

فَاقْرَؤُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْهُ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا وَمَا تُقَدِّمُوا لِأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللَّهِ هُوَ خَيْرًا وَأَعْظَمَ أَجْرًا وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

«Энди ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга «қарзи ҳасанаа» беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик тақдим қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан да яхшироқ ва улканроқ ажрни топасиз. Ва Аллоҳдан мағфират сўранг. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». Оятда келган «Аллоҳга «қарзи ҳасанаа» беринглар» жумласи ҳақида ҳам бир оз тўхталиб ўтишимиз лозим. «Қарзи ҳасана» – бировга қарз бериб, устига устама олмаслик, яъни судхўрлик қилмасликдир. Оятда одамларга бериладиган қарз Аллоҳга нисбат берилаётгани бойларга танбеҳдир. Яъни «Камбағал-муҳтожга қарз берганинг Аллоҳга қарз берганинг билан баробар. Камбағалга миннат қилмагин. Балки раҳмат айтгин, чунки у сенинг савобга сазовор бўлишингга сабаб бўлди», деганидир. Ислом таълимотлари ҳар бир нарсада юксак инсоний фазилатлар ҳукм суришини йўлга қўйиб келган ва, иншааллоҳ, шундай бўлиб қолади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat