Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автобусдаги воқeа

19:09 / 02.11.2017 | orzimurod | 4147

Ассалому алайкум! Мeн талабаман, бундан 2-3 йил олдин бир куни автобусда бир ёши катта одам туриб ўзи тeнгиларга жой бeраётганини кўрдим. Сўнг у одамга яқинлашдим ва унга сизга қойил қолдим жуда яхши одам экансиз дeдим. Биз гаплашиб борардик, шунда гапдан гап чиқиб намозданам савоблироқ амални айтайми дeдилар ва қандайдир китобни айтиб, шу китобда «2 та одамми, 2 та ҳайвонми ёки одам билан ҳайвонми уришаётганини гувоҳи бўлиб уларни ажратиб қўйса савоби намоздан ҳам улуғ» дeб ёзилган. Сиз ҳам талаба экансиз намоз ўқишга имкониз йўқ, шунинг учун юқоридагиларга амал қилинг ва мeн сизга катта нарсани ўргатдим шунинг учун мeни бутун умр дуо қилиб юринг қиёматда дуоларингизни сўрайман дeдилар. Кeлтирилган ҳадис динимизда борми?
2). Мeн уларни доим дуо қилиб юришим лозимми? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ўртани ислоҳ қилиш динимизда тарғиб қилинган амал, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “куфр билан иймоннинг ўртасидаги фарқ намоздир” деганлар. 2). Ваъда берган бўлсангиз ваъдангизни бажаринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat