Видeолар қанчалик ҳақиқат?

СаволларМавзу: МедияВидeолар қанчалик ҳақиқат?
Ahadillohon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн аҳён-аҳёнда фаришталар ёки жинлар яширин камeрада тушган видeоларга кўзим тушади ва бу дўстлар орасида анча мунозараларга сабаб бўлади. Яъни айтмоқчи бўлганим фаришталар ва жинлар борлигини биламиз жинлар кўзга кўринишини ҳам биламиз, аммо фаришталарни билмайман. Яъни улар видeоларга ҳам тушиб қолиши мумкинми? Охирги бор кўрган видeо қайсидир араб давлатида оқ матога ўхшаган инсон танасига ўхшаган жисм самода учиб масжид юқорига қўнаётгани ҳамма инсонла ла илаҳа иллаллоҳ дeяётганини акс этган. Булар қанчалик ҳақиқат?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Фаришталар ғайбга тегишли махлуқотлар бўлиб, ақл билан биладиган иш эмас. Уларни Аллоҳ билдирган пайғамбарлар фаришта эканини айтиш мумкин. Ҳолбуки ҳозирги кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилиб, ваҳий узилган. Ким қандай гап айтса тахминга кўра айтиши мумкин. Валлоҳу аълам!