Дуо

Abdulloh сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар қайси намозда дуо кўпроқ ижобат бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Дуонинг ижобад бўлишини ўққа ўхшатишади. Милтиқсиз ўқ нишонга тегмаганидек, дуонинг мақсадга элтувчиси ихлос бўлади. Ихлоссиз дуодан мақсад ҳосил бўлмайди. У дуони қачон ёки қаерда қилинишининг фарқи йўқ. албатта ихлосдан ташқари луқмаси, кийими ва нияти пок бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!