Қайси оят?

Ибн Эргаш сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Қуръон тиловатидан сўнг одатда «Субҳана роббика роббил ъиззати ъамма ясифуун ва саламун ъалал мурсалин вал ҳамдулиллаҳи роббил ъаламиин» ўқилади. Шу қайси сурадаги оят ва қандай маънони англатади?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

“Соффаат” сураси.

سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ۝  وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ۝  وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ۝

180. Иззат Робби бўлмиш Роббинг улар қилган васфдан покдир.
181. Ва юборилган расулларга салом бўлсин!
182. Оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Имом Ибн Абу Ҳотим Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма ясифун. Ва саламун ъалал мурсалийн. Вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», – деганлар. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!