Пайғамбаримизга икки маротаба қайнона бўлган аёл

СаволларМавзу: Сийрат ва ТарихПайғамбаримизга икки маротаба қайнона бўлган аёл
Одилбек сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, сизлардан илтимос, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки маротаба қайнона бўлган аёл ҳақида маълумот берсангизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга икки маротаба қайнона бўлган бу аёлнинг исми-шарифи Ҳинд бинти Авф Ҳимярия бўлиб, Пайғамбаримиз унинг икки нафар қизи: Зайнаб бинти Хузайма билан Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумоларга уйланганлар. Яъни, Зайнаб бинти Хузайма онамиз вафот этганидан уч йил ўтиб, Маймуна онамизга уйланадилар.
Маълумки, Зайнаб бинти Хузайма ва Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумолар она бир, ота бошқа опа-сингиллар бўлишган.
Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳонинг отаси Хузайма ибн Ҳорис ибн Абдуллоҳ Ҳилолий.
Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг отаси Ҳорис ибн Ҳазн Ҳилолий. Валлоҳу аълам!