Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўз зиносидан тийилиш

13:41 / 09.11.2017 | AbduraxmonABUabdulloh | 5940

Ассалому алайкум! Ерга қараб юрган инсон шайтон фитнасидан, яъни кўз зиносидан тийилиб ажр олалодими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳаромга қараш ҳаром, ҳаромни тарк қилиш улкан савобли ишдир. Бундай киши Аллоҳ фарз қилган амални бажарган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло “Нур” сураси 30-оятида “Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир” деб марҳамат қилган. Бу оят кўзни ҳаромдан тийишни фарз қилган. Дунё ва охиратда ким бахтли бўладиган бўлса, у Аллоҳнинг буйруқларига бўйинсуниб бахтли бўлади. Ким бадбахт бўлса Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилмагани учун бўлади. Ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаромни тарк қилган кишига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни берилишини айтганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat