Истиғфор ва тавба

СаволларМавзу: ДуоларИстиғфор ва тавба
Sardorbek сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, барча жавоблар учун раҳмат.  Истиғфор нима ва унинг энг афзали қандай қилинади?
2). Ўқишим бўйича катта гунохлар номоз орқали ювилмас экан. Устозлар, ўтган сафар ҳадислар орқали тавба ҳақда малумот бeрдингиз, лекин яхши тушунмадим.
Илтимос мeнга одий қилиб. Қандай йўллар билан катта гунохларни ювиш яъни тавба қилиш мумкун? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Саййидул истиғфорни кўп ўқинг. У қуйидаги линкда берилган.

http://savollar.islom.uz/savol/125382

2). Гуноҳларга олиб борувчи дўстлар, сабаблар ва муҳитлардан узоқлашиш керак. Уламоларимиз тавбани қилиб, яна гуноҳда давом этувчиларни балчиқда туриб, ювинувчи кишига ўхшатадилар. Қанча ювинмасин, яна балчиққа булғаниб қолаверади. Шунинг учун аввал балчиқдан чиқиб, кейин ювиниш керак. Тавба қилиш ўша қилган гуноҳга надомат қилиб, унга қайта қўл урмасликка азму қарор қилиш билан бўлади. Мабодо бандалик қилиб яна содир бўлса, яна шундай қилиш керак. Валлоҳу аълам!