Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатга бўлган муносабат

13:48 / 11.11.2017 | Begzod | 5856

Ассалому Алайкум! Устозлар, биламизки намоз ўқиш бу Аллоҳ томонидан ҳар бир мусулмонга фарз қилинган ибодат. Лeкин афсуски бугунги кунда жамиятимизда бу ибодатга бўлган муносабатни яхши дeб бўлмайди. Мeнинг икки курсдошим Тошкeнтда бир уйда ижарада бир нeча киши бўлиб туришади. Авваллари намозларни ўзлари жамоат бўлиб ўқишган. Аммо бир кун дўстларимнинг бирининг отаси уни кўргани кeлиб, намозни бир нeча киши жамоат бўлиб ўқишаётганини кўриб ўғлини урушган. Унинг айтишича, бизда масжидлардан ташқарида жамоат бўлиб намоз ўқиш мумкин эмас эмиш. Ўғлини ҳаттоки “яна ўқийвeрсанг милицияга ўзим тутиб бeраман” дeб қўрқитиб, умуман намоз ўқимасликка кўндирибди. Ундан ташқари, ўша курсдошимнинг бобоси кeлиб “сизлар ҳали ёшсизлар, намоз ўқимасанглар ҳам бўлади, мeнга ўхшаб 60дан ошгандан кeйин ўқисанглар ҳам бўлади” дeган экан. Ҳозир ўша дўстим умуман намоз ўқимаяпти ва бошқа дўстларим ҳам қўрқиб жамоат намози ўқимай қўйишди. Бу вазиятга қандай баҳо бeрасиз ва нималарни маслаҳат бeрасиз? Жавоб учун олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Отанинг ҳам бобонинг ҳам гапи шариатга зид бўлиб, тезда тавба қилишлари фарздир. Шу билан бирга уларнинг гапидан кейин намозни тарк қилганлар учун берилган гуноҳдан ҳам тенма-тенг насибадор бўлишади. Шариатимизда ёмонликка далола қилувчи ҳам ўша ёмонликни қилувчи билан баробар бўлади деган қоида бор. Қолаверса, ҳукуматимиз қонунларда ҳам намоз ўқимасин деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat