Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволим ноўрин бўлса, олдиндан узр сўрайман. Намозларни ўз вақтида ўқиб боришга харакат қиляпман, аммо бир нарсани тушуна олмадим: мисол учун тақвимда бомдод намоз пайти 5-30 дан 07-00 гача бўлса, шу вақт оралиғида, яъни кечроқ уйғонсам 07 гача ўқиб олсам тўғри бўладими? Ёки пешин намозида масжидда доим 13-00 да ўқилади, тақвимда эса 12-30 бўлса, шу пайтда ўқиб олса бўладими?
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа. Вақтида ўқиган ҳисобланасиз. 2). 12:30дан бошлаб асрнинг вақти киргунча ўқилса ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!