Бандаларнинг берган ваъдалари

СаволларМавзу: АқийдаБандаларнинг берган ваъдалари
Азизбек сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Маълумки  алмисоқда  барча  рухлар  Аллоҳга  сен  бизнинг Роббимизсан  деб  ваъда  берган, лекин  дунё  оламида  ушбу  ваъда  эсдан  чиқади  ва  жон  пардаси  кўтарилганда  барчаси  эсга  тушади. Ушбу  холат  нега  шундай  бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ерда Аллоҳ таолонинг имтиҳони бор. Аллоҳ “Бандаларим Мен пайғамбарларни юбориб, уларга Ўзимни таништирсам ва ўша кундаги ваъдалашувни эслатсам тасдиқ қилармикин ёки йўқми?” деб имтиҳон қилиш учундир. Валлоҳу аълам!