Вахший отанинг қилмиши

СаволларМавзу: ИсламВахший отанинг қилмиши
Osman сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бутун Ўзбeкистонни йиғлатган вахший отанинг 4 яшар қизига қилган қилмишига шариатимизда қандай қарайди?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу зулмдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иймонга чақирмасларидан олдинги халқнинг ҳоли шундай эди. У зот халқни иймонга, намозга чақирдилар, маърифат кенг ёйилди, руҳий ва маънавий тарбия бердилар, бу билан халқ покланди. Уларнинг нафслари Ҳаққа бўйинсунди, охир оқибат Аллоҳ таоло улар ҳақида Ўзининг каломида “Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар” деди. Бизни ўнгланишимизнинг йўли ҳам шу. Бу умматнинг касали, дарди ўз пайғамбаридан узоқлашганидир, унинг давоси эса қайта у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланишидир. Валлоҳу аълам!