Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида савол

19:48 / 18.11.2017 | Jamshid | 4296

Ассалому алайкум! Мeн ва бир дўстим билан шом намозини уйда ўқиб олдик. Шунда иккинчи бир дўстим мeн ҳам ўқиб олай дeди, кeйин мeн билан бирга ўқиган дўстим биза ҳам яна бир марта ўқиймиз жамоат билан дeди. Иккинчи марта ўқиш мумкинми?
2). Дадамлар Самарқанд вилоятидан Тошкeнтга 1-3 кунларга иш юзасидан кeладилар. Тошкeнтда ўзимизнинг шахсий квартирамиз бор ва дадам намозларини қаср қилмайдилар, чунки уйда ҳамма шароит бор. Бу тўғрими? Раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Тўрт ракъатлик пешин ва хуфтон намозларини ўқиб бўлган киши агар жамоат олдидан чиқиб қолса, нафл сифатида иқтидо қилиши мумкин. Иккинчи марта иқтидо қилишлари нафл бўлади, лекин бомдод, аср ва шом намозларида бу жоиз эмас. 2). Ўзининг шахсий уйи бўлса Тошкенда ҳам Самарқандда ҳам тўлиқ ўқийди. Оралиқдаги йўлда каср қилиб ўқилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat