Тасаввур қилиш

СаволларМавзу: АқийдаТасаввур қилиш
Ixtiyor сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир рус йигит мендан “нимага сизларда икона йўқ, сен ибодат қиласан Худони қандай тасаввур қиласан, пайғамбарингизни расми йўқ, кўриниши қанақа” деб савол берди. Мен “сен қандай тасаввур қиласан” дедим. У менга “бизда икона бор Исус Христос бизнинг Худойимиз қандай кўринишини биламиз” деди. Мен у Худомас Аллоҳ бир ва хар бир ўзини мўмин ҳисоблаган бандани қалбида бўлади, пайғамбарларни кўринишини Исломда чизиш мумкин эмас дедим ва унга “сен қандай исботлаб берасан Исус Христос худди шундай кўринишда эканлигини” деб савол бердим. У жим бўлиб қолди. Мен унга тўғри айтдимми? Аслида мана шунақа тортишувлар кўп бўлади қандай жавоб беришим керак? Жавобингиз учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ инсонни хаёлига келтирилган тасвирдан ҳам пок Зотдир. Аллоҳ таоло осмону аршни яратмасдан олдин ҳам бор эди, ҳозир ҳам шундайдир. Сиз Зокир Найк деган кишининг бошқа диндагилар билан қилган суҳбатларини кўринг. Валлоҳу аълам!