Дуонинг таржимаси

СаволларМавзу: ДуоларДуонинг таржимаси
Bonu сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Уловга ўтирганда айтиладиган дуони излаганимда, қуйидаги дуо кўрсатилди. Илтимос, агар у тўғри бўлса, унинг таржимаси бўлса, берсангизлар.
«Субҳааналлазий саххоро ланаа ҳазаа ва маа куннаа лаҳу муқринийин. Ва иннаа илаа роббинаа ламун қолибуун. Бисмиллаҳи мажреҳаа ва мурсааҳаа. Инна роббий ла Ғофуурур-Роҳиийм.» Катта раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сизни ёзганингизни тўғрилаб қўйдик. Дуонинг маъноси:

Бизга буни хизматкор қилиб қўйган Зот покдир. Бунга қодир эмас эдик.
Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз. «Унинг юриши ҳам туриши ҳам Аллоҳнинг номи ила… Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». Валлоҳу аълам!