Шиалар билан муомала

СаволларМавзу: АқийдаШиалар билан муомала
Abu_Umar сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Чет элда юрганда баъзида шиалар билан аниқроқ айтадиган бўлсак Алавийлар ва Рофизийлар билан муомала қилишга тўғри келиб қолади.  Алавийларни кофирлигида ижмо бор деб эшитгандим.  Аммо рофизийларга қандай муомала қилиш керак? Яъни биринчи бўлиб салом бериш масаласи ва бошқа масалаларда? Муслмоннинг муомаласи қилинадими ёки кофирними?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шиаларнинг баъзи ғулувга кетганлари “Қуръон ўзгартирилган” деб даъво қилишади.
Аслида бу эътиқодий масала бўлиб, аҳли сунна валжамоа уламолари номи шия бўлса ҳаммасини куфрга ҳукм қилмайдилар. Шия фирқасига мансуб бўлиб,   динда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам тарафидан келтирилганига иймон келтириш зарур бўлган нарсалардан бирортасини инкор қилмаса, кофир дейилмайди. Шиалар ҳижрий биринчи асрдаёқ пайдо бўлган. Лекин уларда куфр даражасидаги эътиқод бўлмаган. Имоми Бухорийнинг ровийларидан йигирмадан ортиғи шиялардан бўлиб, куфрга олиб борувчи эътиқодда бўлмаганлари ва ўз фирқаларига тарғиб қилувчи бўлмаганлари учун уларнинг шиаликлари ҳадисларини олишга тўсиқ бўлмаган.
Шунинг учун олдинги уламолар уларни куфрга ҳукм қилишмаган ва сўйишларини ҳалоллигида шубҳа қилишмаган.
Лекин кейинчалик улардан эътиқодда ғулувга кетувчилари ҳам чиқди.
1. «Исно ашарийя» фирқасига мансуб шиалар «Қуръонни ўзгартирилган, ундан бир неча оятлар олиб ташланган» деб эътиқод қилишади. Тафсирул бурҳон номли китобларининг муқаддимасида шундай дейилган.
2. Уч тўрт саҳобийдан бошқасини кофир ва муртад санашади. “Равзаи кофи” номли китобларида Абу Жаъфардан ёлғон тўқишиб у киши : “Набий  солаллоҳу алайҳи васалламдан кейин уч кишидан бошқаси муртад бўлишган” деган ривоят келтиришади.
3.  Биҳорул анвор китобларида Ҳазрати Али ва ундан кейинги ўн икки имомни гуноҳлардан маъсум, итоатлари фарз ва анбиё алайҳимус саломлардан ҳам афзал дейишган. Бундай эътиқод уларнинг барча эътимод қилган китобларида мавжуд. Бундай эътиқод қилувчилар шубҳасиз мусулмон эмасдир ва уларнинг сўйгани ҳам ҳалол эмас. Уларга жаноза ҳам ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига кўмилмайди. Улардан бирортаси: “Мен бундай эътиқодда эмасман”, деса, улардан бароат яъни улар эътиқодига қаршилигини ҳамда уларни кофир деб билишини изҳор қилиши керак. Чунки уларда тақия деган нарса бор. Яъни улар ўз эътиқодини яшириш мақсадида ҳийла ишлатиб мен ундай эмасман деса бўлаверади дейишади. Қачонки у ундай эътиқоддаги кишиларни кофир деб биламан демас экан тақия қилаётган ҳисобланади. Аҳли сунна вал жамоа уламолари бундай эътиқоддагилар ҳақида куйидагиларни айтишган.
«Рофизийларни «Ўликлар дунёга қайтишади….. ва Жаброил алайҳиссалом ваҳийни Алийга олиб келишда хато қилиб Муҳаммад  солаллоҳу алайҳи васалламга олиб келган» деган гаплари туфайли куфирга ҳукм қилиш вожибдир. Улар исломдан ташқаридир. Улар муртаднинг ҳукмидадир. Шиалардан ким юқорида келтирилгандек эътиқодда бўлса, уларни куфирга ҳукм қилинмасдан иложи йўқ. Сўйганини ҳам ейилмаслигида шак йўқ. Инъомул Борий. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Тақий Усмоний.