Исмоил алайҳиссалом ҳақида

СаволларМавзу: Сийрат ва ТарихИсмоил алайҳиссалом ҳақида
ulugbek сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Иброҳим алайҳиссаломга Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишни Аллоҳ туш орқали аён қиладими? Бир филмда айтилишича Иброҳим алайҳиссаломга шайтон нотаниш йўловчи бўлиб кўриниб иғво қилган дeйилади.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Тушда кўрганликлари Қуръони каримда баён қилинган. Унга иймон келтиришимиз шарт. Шайтон Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилиш учун олиб кетаётганларида йўлда у ишга тўсиқ бўлиш учун иғво қилгани ҳам бор. Валлоҳу аълам!