Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Совуқда мустаҳаб қилиш

06:33 / 22.11.2017 | Alisher | 6413

Ассалому алайкум! Хотиним дугонаси билан телефонда тахорат олиш ҳақида гаплашишибди ва дугонаси ҳаво совуб қолгани боис, жинсий аъзоларини шамоллатиб қўймаслик мақсадида намозни тўхтатиб турганини айтибди. Мен хотинимга дугонанг совуқ кунда хар сафар тахорат олганда мустаҳаб шарт эмас, тахоратни 4 шартини, яъни 3 мартадан қўлни тирсаккача, юзни, бошга масх тортишни ва оёқларини тўпиғгача ювса тахорат олган хисобланади ва намоз ўқиса бўлаверади деб айтдим. Шу гапим нотўғри эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар катта ҳожатдан кейин нажосат чиққан жойидан пиёланинг орқаси ҳажми миқдоридан катта жойга ёйилиб кетса ювиш фарз бўлади. Бошқа вақтда ювиш шарт эмас. Таҳоратни қўлдан бошлаб кетаверади. Қишда янада осонроқ, чунки оёғига маҳси кийилганидан кейин оёғини бир марта ювиб, бошқа таҳорат қилганида ювиш ҳам шарт эмас. Маҳсисига масҳ тортиб юраверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat