Орада ғусл қилиш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушОрада ғусл қилиш
Olimjon сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эр хотин жинсий алоқада бир мартадан кeйин ғусл қилмасдан иккинчисини бошлаш мумкин эмас дeб эшитдим. Шу тўғрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Иккисининг орасида оғиз-бурунни чайқаб олиш суннат. Агар ҳиммат қилиб намозга қилингандек таҳорат қилинса суннатга тўлиқ амал қилинган бўларди. Валлоҳу аълам!