Онам ва мен

Махлиёна сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бу саволимни анчадан бери кимдан сўрашни билмасдан юргандим қидириб шу сайтни топиб олдим бунинг учун сизларга катта раҳмат. Дадам жудаям яхшилар ва маниям яхши курадилар. Аям билан тез-тез хар хил келишмовчиликлар сабаб урушиб қоламиз. Ёшлигимда уриб хар хил хақорат ва қарғишлар билан камситардилар ҳаммасиданам ҳақоратлар жуда хафа қиларди. У вақтларда хеч нарса демасдан пана жойга кириб жимгина йиғлаб олардим. Мана орадан анча вақт ўтди, хозир ёшим 20да бу ҳақоратлар ортса ортдики камаймади. Бу орада эса ман бунақа хақоратларга чидаб туролмайдиган бўлиб қолдим. Ҳақоратлаган вақтлари  аввал сан-санладим, ҳозирги вақтларга келиб айтган ҳакоратларини “ўзинг шунақасан” деб қайтарадиган бўлиб қолганман. Гунохларим жуда кўпайиб кетган биламан, лекин бу гапларни ўз хохишим билан айтмаямман, чидаб туролмасдан мажбурликдан айтаман. Бу холатда қандай йўл тутишим керек? Яна битта саволим она боласини ҳақорат қилишда қанчалик ҳаққи бор? Ахир бола аввалам бор Аллоҳни бандасику?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ҳолатда “сени ҳаққин, мени ҳаққим” деб талашмаслик керак. Аксинча Аллоҳнинг буйруқларини қилиб, онани ҳаққларини адо қилиб, Аллоҳ бизга шуни синовини берган экан дейиш керак. Уларнинг бу ҳолати ҳам узоққа бормай, бир кун яхшиланади. Ҳамма нарса ўткинчи. Валлоҳу аълам!